Москвада “Тайметов. Ғалаба жарчиси” фильмининг премьераси бўлиб ўтди

© SputnikВ Москве 19 мая состоялась премьера фильма "Тайметов. Вестник Победы"
В Москве 19 мая состоялась премьера фильма Тайметов. Вестник Победы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2025
Oбуна бўлиш
Фильм XIX Халқаро "Маданиятлар мулоқоти" медиа-форумининг очилиш маросимида намойиш этилди.
TOШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Москвада “Тайметов. Ғалаба жарчиси” фильмининг премьераси бўлиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
© Uzbekistan AirportsВ Москве 19 мая состоялась премьера фильма "Тайметов. Вестник Победы"
В Москве 19 мая состоялась премьера фильма Тайметов. Вестник Победы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2025
В Москве 19 мая состоялась премьера фильма "Тайметов. Вестник Победы"
Ҳужжатли фильмда биринчи ўзбек учувчиси Абдусамат Тайметов экипажининг 1945 йил 9 майда Германиянинг сўзсиз капитуляцияси тўғрисидаги акт ва Ғалаба байроғини Москвага етказгани ҳақида ҳикоя қилинади.
Мазкур филмни яратиш ғояси Тошкент аэропортига оид архив ҳужжатларини ўрганиш жараёнида пайдо бўлган. Фильм режиссёри Элдор Йўлдошевнинг сўзларига кўра, фильмнинг асосий мақсади Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушини тугатишга қўшган улкан ҳиссасини кўрсатишдир.
Фильм Москванинг "Художественний" кинотеатрида бўлиб ўтган нуфузли XIX Халқаро "Маданиятлар мулоқоти" медиа форумининг очилиш маросимида намойиш этилди.
"Фильмимиз премьераси шундай нуфузли Форум доирасида бўлиб ўтгани мен учун катта шараф. Бу кўп йиллар давомида ушбу кинотеатрда бўлиб ўтган биринчи ўзбек премьераси, ретроспективлар ёки намойишлар бўлган, лекин премьералар эмас, масалан, ўтган йили мен ушбу кинотеатрнинг кичик залларидан бирида "Меҳр" фильмининг ретроспективини ўтказдим, бу ерда эса премьера асосий залда бўлиб ўтди," — деди фильм режиссёри Элдор Йўлдошев.
"КиноПоиск" онлайн кинотеатри бош муҳаррири Виктория Беляеванинг сўзларига кўра, фильм жуда динамик ва у бир нафасда ўтиб кетгандек туюлган.
"Биз Элдор Йўлдошевни муваффақиятли продюсер сифатида биламиз, лекин режиссёр сифатида у бутунлай бошқа томондан, яна "Художественний" каби йирик майдонда очилди”, — деди у.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати Али Ҳамраевнинг қайд этишича, картина ўйлашга, тарихни англашга мажбур қилади, ватанпарварлик ва ватанга, ўз ватандошларига муҳаббат туйғуларини уйғотади. Бундай фильмлар жуда кам.
Фильм “Маданиятлар мулоқоти” ХIХ Халқаро медиа форумининг махсус дипломи билан тақдирланди.
Маълумот учун, Абдусамад Тайметов Ўзбекистон авиация тарихида ўзига хос ўрин тутган шахс ҳисобланади. У Ўзбекистоннинг илк ҳарбий ва фуқаро авиацияси учувчиси, синовчи-учувчи, авиация мактаби асосчиси ва Тошкент аэропортининг биринчи директори сифатида ишлаган.
Элдор Йўлдошевнинг айтишича, осмонда асосий стратегик қуроллардан бири Тошкентда ишлаб чиқарилган “Ли-2” самолёти бўлган. Ушбу самолётни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқарилишига ўзбек мутахассислари - республика раҳбари Усмон Юсуповдан тортиб самолёт фюзеляжи парчинчиси Муаззам Алиевагача ўз ҳиссаларини қўшишганига факт ва далиллар топилган.
Ғалаба қадри: Зулфия Зокирова авлодлар хотирасида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2025
Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги
Ғалаба қадри: Зулфия Зокирова авлодлар хотирасида
Янгиликлар лентаси
0
OSZAR »